Дилсўз: «Бегим»ни ўзлаштиришибди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дилсўз: «Бегим»ни ўзлаштиришибди

Дилсўз: «Бегим»ни ўзлаштиришибди

Хонанда Дилсўз икки йил аввал водийга хизмат юзасидан борганида содир бўлган воқеа хотиралари билан бўлишди. Бу ҳақда «7х7» газетасига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Бу воқеани ҳар гал эслаганимда ўзимни кулгидан тўхтата олмайман. Хуллас, ижодий гуруҳ билан тўйхонага кириб бордик. Тўй авжида экан. Шу пайт ташқаридан бир йигит шошиб кирди-да, навбатчи санъаткорларга ‘Иккита қўшиқ айтамиз-у кетамиз’, – деди.

Рости, бу келишувдан бироз аччиқландик. Қўшиқни эшитгач эса хунобимиз икки ҳисса ошди. Ҳалиги хонанда қиз эндигина радиоканалларда янграётган ‘Бегим’ таронасини ижро этса, денг?! Тўғрироғи, ижромга шунчаки оғиз қимирлатиб турибди! ‘Тавба, шунақаси ҳам бўлар экан-да!’ деб ёқа ушлагандик».

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru