15:59 / 02.06.2015
14 216

Маҳмуд Намозов куёвига машина совға қилмоқчи

Маҳмуд Намозов куёвига машина совға қилмоқчи

31-май куни Тошкент шаҳридаги "Саёҳат" тўйхонасида эл ардоғидаги ижодкор Маҳмуд Намозов иккинчи қизининг никоҳ тўйи маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда Muz.uz.

Тўйда қатнашганларнинг гувоҳлик беришича, Маҳмуд Намозов сурхондарёликлар удуми бўйича куёвига кўрмана ўрнида автомобил калити беришни ваъда қилган.

Қайд этилишича, сурхондарёликлар одатига кўра, никоҳ оқшомида қайнота ўз куёви келин-куёв учун тайёрланган жойга ўтириши учун унга кўрмана бериши керак ҳисобланади.

Маълумот учун, Маҳмуд Намозов 4 фарзанднинг отаси бўлиб, бир ўғил ва 3 қизнинг отаси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Маҳмуд Намозов куёвига машина совға қилмоқчи