18:12 / 11.06.2015
7 551

«Ўзбекнаво»нинг масъул ходими хонанданинг лицензиясини узайтириш учун 200 доллар пора сўради

«Ўзбекнаво»нинг масъул ходими хонанданинг лицензиясини узайтириш учун 200 доллар пора сўради

Қўшиқчилар ўз фаолиятини махсус лицензиялар асосида олиб бораётганликлари уларга янада самарали ижод қилиш масъулиятини юкламоқда. Шундай бўлса-да, хонандаларнинг фаолиятини лицензиялашда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ҳудудлардаги айрим бўлимларида тамагирлик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Хонандалик фаолиятини олиб бориш учун олган дастлабки лицензиясининг муддати тугаган аёл хонанда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ўзи ижод қилаётган ҳудудидаги бўлимига мурожаат қилиб, лицензиясининг муддатини узайтириб беришларини сўрайди. Бундан бирлашманинг бўлим бошлиғи ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолмоқчи бўлади. У хонандага 200 АҚШ доллари берса, янги лицензия расмийлаштириб беришини айтади.

Бўлим бошлиғининг талаби қонунга зид бўлиб, жиноят эканлигини тушунган хонанда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди. Нафсининг йўриғига юриб, мансабидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган бўлим бошлиғи ўз хизмат хонасида 200 АҚШ доллари олаётган пайтда СВОЖЖДЛҚК департаментининг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди унга нисбатан қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекнаво»нинг масъул ходими хонанданинг лицензиясини узайтириш учун 200 доллар пора сўради