09:16 / 30.06.2015
15 738

Майкл Жексоннинг фарзандлари ўзларининг машҳур отасидан бойиб кетди

Майкл Жексоннинг фарзандлари ўзларининг машҳур отасидан бойиб кетди
Поп мусиқа қироли Майкл Жексон 50 ёшида деярли банкротлик ҳолатида вафот этган эди. Қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, истеъдодли мусиқачи, сон- саноқсиз композиция ва клиплар муаллифи, мукофот ва рекордлар соҳиби охир-оқибатда деярли бир чақасиз қолган эди. Бу ҳақда «Сегодня.ua»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Бугунги кунда, Жексоннинг ўлимидан олти йил ўтиб, унинг оиласи ҳамон унинг номидан фойдаланиб пул ишламоқда. Ғарб ОАВларининг охирги маълумотларига қараганда, Майклнинг фарзандлари – 18 ёшли Принц, 17 ёшли Пэрис ва 13 ёшли Бланкетлар ҳозирги вақтда ўзларининг машҳур отасидан бойроқдир. Майкл Жексон ворисларидан ҳар бирининг мол-мулки 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

Манбаларда айтилишича, унинг ўлимидан буён икки миллиард доллар пул ишланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Майкл Жексоннинг фарзандлари ўзларининг машҳур отасидан бойиб кетди