Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканалига интервью берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-07-2015 | 17:47 ZAMIN.UZ / Маданият / 03 Июл 2015 года
1 120

Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканалига интервью берди

Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканалига интервью берди

«Главная сцена» мусиқий лойиҳаси ғолиби ўзбекистонлик Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканали тонгги эфири учун интервью берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Милано суҳбат аввалида бу ўзининг инглиз тилидаги илк интервьюси эканлиги учун жуда ҳаяжонланаётганини тан олган.

Бошловчи Стюарт Мур Сардорга унинг чиқишлари ва Америкага ташрифи борасида бир нечта савол берган. Эфирдан ёзиб олинган видеони Мурнинг ўзи Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.

Шунингдек, бир пайтлар Backstreet Boys гуруҳини очган Тим Кунс ҳам эфирда иштирок этган ва Сардорни етишиб келаётган жаҳон юлдузи деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Сардор Милано Россиянинг «Главная сцена» мусиқий лойиҳасида ғолиб бўлганди ва машҳурликка эришганди. Унга Константин Меладзе устозлик қилиб келмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru