Ўзбек хонандаларидан бири энди куйламаслигини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбек хонандаларидан бири энди куйламаслигини маълум қилди

Ўзбек хонандаларидан бири энди куйламаслигини маълум қилди

Хонанда “Куйламайман, бошқа иш қиламан!”, деб айтди.

Sayyod сайтига асосланиб Uz24 ёзишича, хонанда Асилбек Негматов сайтга мурожаат қилиб, шу хабарни чоп этишни илтимос қилган. Сайт томонидан “Нега бундай қарорга келдингиз? Сабаб?”, деб сўралганда, хонанда: “Бу пиар эмас, шунчаки тинчлик ва нормал ҳаёт тарзини истаяпман. Уй муҳитига мослашган одамман, бедор тунлару тинимсиз сафарлар билан бетартиб турмуш тарзи кетяпти. Оддий иш, уй ва тинчликни хоҳлайман. Бошқа сохада ишлайман, 2 та нонга одамни қорни тўяди, дабдабага интилмаганман. Тинчлик- хотиржамлик ўзи катта бахт... Бу соҳа меники эмас экан, бу қарорга аллақачон келишим керак эди. Ха, балки хавас ва хоббидир аммо мен чарчадим.... Эстрадага чиройли кирдим ва чиройли кетишни истайман”, деб жавоб берган.

Сайтнинг қайд этишича, Асилбек Негматов ўзининг ажабтовур рақсга тушиши билан ўзбек эстрадасида танилган эди. У Асилбек Амануллоҳ тахаллуси билан ижод қилаётган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru