Асилбек Негматов санъатни тарк этиш фикридан қайтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Асилбек Негматов санъатни тарк этиш фикридан қайтди

Асилбек Негматов санъатни тарк этиш фикридан қайтди

Ўтган ҳафта мобайнида интернет тармоқларида хонанда Асилбекнинг ижодни тарк этиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Асилбекнинг ўзи ижтимоий тармоқларда ва интервьюларда “Энди бошқача ҳаёт қураман, санъатни умуман тарк қилиб, бошқа ишнинг бошини тутаман” тарзида фикр билдириб келди. Аммо бу ҳафтага келиб хонанда фикридан қайтганлигини билдирди, деб хабар бермоқда “Kun.uz”.

“Тўғриси ўша пайтда оғир депрессия ҳолатида эдим, шу сабабли санъатни тарк этаман деган хулосага келдим, – деди у “Даракчи” мухбири билан суҳбат чоғида. – Аммо яқинларим, ашаддий мухлисларим фикримга қарши чиқишди. Бу фикримнинг нотўғри эканлигини англаб етган ҳолда бунақа ниятдан воз кечдим. Ашаддий мухлисларим учун куйлашда давом этаман”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru