Майамидаги кўргазмадан Пикассонинг иши ўғирлаб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Майамидаги кўргазмадан Пикассонинг иши ўғирлаб кетилди

Майамидаги кўргазмадан Пикассонинг иши ўғирлаб кетилди

Майамида бўлиб ўтаётган «Арт Базель» замонавий санъат фестивали вақтида испаниялик рассом ва ҳайкалтарош Пабло Пикассо ижодига тааллуқли кумуш тақсимча ўғирлаб кетилди. Бу ўғирланган санъат асарининг нархи 85 минг долларга баҳоланмоқда, Бу ҳақида «lenta.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, ушбу жиноят 5 декабрь куни кечаси содир бўлган. Кўргазма заллари бутун кун давомида қўриқланади, бироқ кузатиш камералари ҳамма жойларга ҳам қўйилмаган. Ўғирлик содир этилган пайт камераларга қайд қилинмаган.

Кўргазмада бундан ҳам қимматроқ асарлар бўлганига қарамасдан, жиноятчилар фақатгина шу санъат асарини олишган.

«Visage aux mains» («Қўллардаги юз») деб номланувчи бу тақсимча 1956 йилда Пикассо томонидан яратилган 20 та кумуш идишдан бири ҳисобланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru