Венесуэлаликларнинг «Олислардан» номли картинаси Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофотни қўлга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Венесуэлаликларнинг «Олислардан» номли картинаси Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофотни қўлга киритди

Венесуэлаликларнинг «Олислардан» номли картинаси Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофотни қўлга киритди

Венесуэлалик киноижодкорлар томонидан ишланган "Олислардан" (Desde alla) номли картина Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофот "Олтин шер" ҳайкалига сазовор деб топилди. Фильм режиссёри Лоренцо Вигас мукофотни қабул қилиб олди.

Фестивал 2 сентябрь куни очилганди ва ёпилиш маросими 12 сентябрь куни Лидо оролидаги Кино саройида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъатига мексикалик киношунос ва режиссёр Альфонсо Куарон раҳбарлик қилди.

Фестивалда "Кумуш шер" мукофоти энг яхши режиссёрлик иши учун аргентиналик режиссёр Пабло Траперо томонидан ишланган, криминал драма йўналишидаги "Клан" (El Clan) фильмига топширилди.

Энг яхши сценарий учун мукофотга эса франциялик режиссёр Кристиан Венсан "Оқ сувсар" (L'hermine) фильми билан эга чиқди.

Шунингдек, энг яхши акртиса сифатида италиялик Валерия Голино "Сенинг севгинг учун" (Per amor vostro) фильмидаги роли орқали совриндор бўлди.

Франциялик Фабрис Лукини эса "Оқ сувсар" роли учун "Энг яхши эркак актёр" номинацияси бўйича тақдирланди.

Ҳакамлар Чарли Кауфман ва Дьюк Жонсонни "Аномализа" картинаси учун "Энг яхши анимацион фильм" йўналишида мукофотлашди.

Туркиялик режиссёр Эмин Элпер "Ақлсизлик" фильми учун ҳакамларнинг махсус мукофотига лойиқ кўрилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru