Арнольд Шварценеггернинг ўғли «Дарғазаб қиролича» сериалидаги иштироки орқали телевидениеда дебют қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арнольд Шварценеггернинг ўғли «Дарғазаб қиролича» сериалидаги иштироки орқали телевидениеда дебют қилади

Арнольд Шварценеггернинг ўғли «Дарғазаб қиролича» сериалидаги иштироки орқали телевидениеда дебют қилади

Голливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггернинг ўғли Патрик ўз фаолиятида илк марта ўз роли билан телевидениеда чиқиш қилади. ABC телеканалида хабар берилишича, у бош роллардан бирини ижро этган "Дарғазаб қиролича" сериали телевидение орқали намойиш қилинади.

"Сериалнинг биринчи мавсуми жорий йилнинг 22 сентябрь кунида FOX телеканали орқали намойиш қилиниши бошланади", дейилади хабарда.

21 ёшли ёш актёр билан биргаликда ушбу сериалда Эмма Робертс, Ариана Гранде, Жейми Ли Кертис ва Ник Жонас каби актёрлар иштирок этишган.

"Дарғазаб қиролича" картинаси комедия жанрида бўлиши билан биргаликда унда қўрқинчли саҳналар ҳам жой олган. Сериалнинг дастлабки воқеалари АҚШдаги талабалар шаҳарчасида бўлиб ўтади.

Патрик Шварценеггер бунгача ҳам бир қатор фильмларда суратга тушишга улгурган. Жумладан 2015 йилда АҚШ президентларидан бири Франклин Делано Рузвельтнинг рафиқаси ҳақидаги "Қадрли Элеонора" ва "Зомбилар ҳокимияти. Апокалипсис" фильмларида рол ижро этган.

Шунингдек, у кинодаги илк жиддий ролига таклиф олган.

Бундан олдинроқ, 21 ёшли Патрик япониялик кинорежиссёр Норихидо Коизумининг "Яримтундаги қуёш" (Midnight Sun) номли мелодрамаси (2006 йил) ремейкида бош ролни ижро этиши ҳақида хабар берилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru