Шакти Арора Тошкентга келмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шакти Арора Тошкентга келмайди

Шакти Арора Тошкентга келмайди

Бироз олдинроқ, хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов жорий йилнинг 1-2 ноябрь саналарида "Жўшқин қалбим садоси" номли илк яккахон концерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этиши ва бу концертга сюрприз сифатида "Ранвир" роли орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Шакти Арора таклиф этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг вакили бугун сайт таҳририятига бу режа бекор қилингани ҳақида маълум қилди.
Аниқлик киритиш учун хонанданинг ўзи билан боғланганимизда эса, у бу ҳолат бошқаларнинг аралашуви туфайли юзага келгани, ўзи учун ҳам, жаноб Арора учун ҳам бу кутилмаган ўзгариш бўлганини таъкидлади. У учинчи томонга аниқлик киритмади.

Қайд этиш лозимки, шу кунларда ҳиндистонлик киноижодкорлар томонидан ишланган "Сенга ошиқман" сериали жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. ОАВ ва интернетда бу сериалнинг миллий менталитетга тўғри келиш-келмаслиги бўйича мунозаралар давом этмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru