Депардье ортиқча вазни туфайли лифтда қамалиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Депардье ортиқча вазни туфайли лифтда қамалиб қолди

Депардье ортиқча вазни туфайли лифтда қамалиб қолди

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Лазур соҳилидаги бинолардан бирида ўзининг ортиқча вазни туфайли қаватлар орасида тўхтаб қолган лифтда қамалиб қолди. Бу воқеа актёр Марсель мэри ролини ижро этаётган телесериални суратга олиш вақтида юз берди. Бу ҳақда “La Provence” нашрига асосланиб “Kun.uz” ёзмоқда.

“Савдо-саноат палатаси биносида суратга олиш вақтида Жерар Депардье Марсель мэри кийимида ўзининг тансоқчиси ва яна бир киши билан лифтда қамалиб қолди. 4 кишига мўлжалланган лифт анчагина вазнга эга Депардье ва унинг барваста тансоқчисини кўтара олмади”, дейилмоқда нашр берган хабарда.

Воқеа гувоҳларидан бири актёр ва унинг тансоқчиси ушбу ҳолатдан жунбушга келиб, ўзларини чиқариб юборишларини ҳайқириб, лифтни чайқата бошлашганини айтди. Тез орада механиклар носозликни бартараф этиб, Депардьени “қамалдан” озод этишди.

Актёр суратга тушаётган янги сериал Марселдаги ҳокимият учун кураш, сиёсий фирибгарлик ҳақида бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru