Мирза Азизов: санъат сиёсатга аралашмасин деганлар адашади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мирза Азизов: санъат сиёсатга аралашмасин деганлар адашади

Мирза Азизов: санъат сиёсатга аралашмасин деганлар адашади

Актёр ва режиссёр Мирза Азизов “Санъат сиёсатга алоқадор бўлмаслиги керак” деган тезисга қарши чиқди.

“Айрим оғзига кучи етмаганлар “Санъат сиёсат билан боғлиқ бўлиши керак эмас”, дейди. Лекин бугунги таҳликали замонда одилона сиёсатимиз учун санъаткорлар ҳам барча соҳа вакиллари каби бирдек хизматда бўлиши шарт”, - деди у “Бекажон” газетасига берган интервьюсида.

“Мана, дунёнинг айрим давлатларига қаранг, уруш, нотинчлик, - сўзида давом этди санъаткор. – Бироқ биздаги одилона сиёсат туфайли хонадонимиз тинч, дастурхонларимиз тўкин-сочин. Мана шундай фаровонлик, хотиржамликдан келиб чиқиб бизнинг санъатимиз ҳам шундай покиза йўлда бўлмоғи керак”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru