Наргиз Зокирова “Главная сцена” лойиҳасини тарк этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Наргиз Зокирова “Главная сцена” лойиҳасини тарк этади

Наргиз Зокирова “Главная сцена” лойиҳасини тарк этади

Россиялик хонанда Наргиз Зокирова “Главная сцена” телелойиҳасидаги бошловчиликдан воз кечди. Бу ҳақда у Super порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Россия 1” каналининг лойиҳаси бўлмиш “Главная сцена”нинг тўрт қисмида иштирок этган санъаткор йўлини мустақил давом эттиришини билдирди.

“Съёмкалар чоғида экранда кўрганларим бу кўрсатув ҳақидаги тасаввурларимга умуман мос келмайди, - деди Зокирова. – Мен шоу яратувчилари ва иштирокчиларига илиқ муносабатдаман, аммо, ўйлашимча, бошловчи эмас, қўшиқчиман. Вақти келиб бошловчи бўлсам ҳам, бошқа мусиқий шоуда бўламан”.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru