Улуғбек Раҳматуллаев концертига сотилаётган қалбаки чипталардан огоҳлантирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Улуғбек Раҳматуллаев концертига сотилаётган қалбаки чипталардан огоҳлантирди

Улуғбек Раҳматуллаев концертига сотилаётган қалбаки чипталардан огоҳлантирди

Хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига сотилаётган қалбаки чипта ва таклифномалардан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Улуғбек Раҳматуллаев “Қадрли мухлислар, қалбаки билет ва таклифномалардан эҳтиёт бўлинг, алданиб қолманг. Ҳақиқий таклифнома ва билетларда “Галаграмма” бўлади, шундан ажратиб оласиз. Қолаверса, бу суратдаги таклифнома қалбаки. Қолганларни ҳам огоҳлантиринг, аҳир ота-онангиз ёки опа-синглингиз бўлиши мумкин алданиб қоладиганлар орасида. Беэътибор бўлманг!”, - дея ёзиб қолдирган ва қалбаки таклифнома суратини ҳам жойлаган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда шу йилнинг 5-6-7-8 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Ёшлик қайтмайди” деб номланган концерт дастурини ўтказади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru