Тошкентда «Япониянинг сувости дунёси» кўргазмаси бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда «Япониянинг сувости дунёси» кўргазмаси бўлиб ўтади

Тошкентда «Япониянинг сувости дунёси» кўргазмаси бўлиб ўтади

Кўргазмада машҳур бадиий фотография устаси Канако Сатонинг 80 та сурати намойиш этилади, деб ёзмоқда Газета.уз.

10-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройида (ХМКС) «Япониянинг сувости дунёси» кўргазмаси бўлиб ўтади.

ХМКСнинг хабар қилишича, кўргазмада машҳур бадиий фотография устаси Канако Сато хонимнинг 80 та сурати намойиш этилади.

Канака Сато эркин фотограф бўлиб, Canon компаниясинингТокиодаги Расмлар мактабида лекторлик қилади. Хоним сув остида сузиш ажойиботларига ошуфта бўлиб, унинг турфа оламини суратларга муҳрлашни ўзининг бадиий санъатдаги вазифаси қилиб олди.

Фотограф ҳар йили Япония пойтахтида шахсий кўргазмаларини ўтказади ва уларда ёруғлик, ранг ва ноёб сувости манзараларига оид суратларини намойиш этади.

Кўргазмани Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония Фотосаноат институти ва ХМСК ташкил этмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru