Сардор Мамадалиев уйланаётганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-10-2015 | 22:00 ZAMIN.UZ / Маданият / 10 Октиябр 2015
3 707

Сардор Мамадалиев уйланаётганини маълум қилди

Сардор Мамадалиев уйланаётганини маълум қилди

Ўзбек эстрадаси вакилларидан бири Сардорбек Мамадалиев яқинда уйланишини тасдиқлади. Бу ҳақда санъаткор “Даракчи” мухбири билан бўлган суҳбатда маълум қилган.
Мамадалиевнинг таъкидлашича, ижод билан бандлиги туфайли уйланишни шу вақтгача кечиктириб келаётган эди.

“Тўй куни ҳали аниқ бўлмагани учун бу ҳақда ҳеч кимга айтмагандим, - деди у. – Аммо тўй санаси кутилмаганда белгиланди. Барча мухлисларимни тўйга таклиф этиб қоламан”.
Шу билан бирга, санъаткор унинг тўйи қаерда бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бермади.

Kun.uz изоҳи: Айрим санъаткорларнинг “Инстаграм” ижтимоий тармоғида қолдираётган сурат ва изоҳларидан Сардор Мамадалиевнинг тўйи бугун, 10 октябрь санасида бўлиб ўтаётгани ҳақида гумон қилиш мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru