Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов 4 йил олдин турмуш қуришгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов 4 йил олдин турмуш қуришгани маълум бўлди

Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов 4 йил олдин турмуш қуришгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда ҳамон хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов атрофидаги ғийбатлар давом этмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

1 ҳафта олдин Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи Гўзал Жуманиёзова-Раимова Тошкентдаги 6-туғруқхонада илк фарзандини дунёга келтиргани хабар қилинганди.

Бу ҳақида маълумот пайдо бўлгач, интернет фойдаланувчилари хонанда Дилсўз ва “Манго” гуруҳининг собиқ аъзоси, ҳозирда ўзи мустақил ижод қилаётган Фарруҳ Раимовнинг никоҳ тўйи шу йилнинг апрелида, яъни бундан 7 ойча муқаддам бўлиб ўтганига эътибор қаратишиб, ушбу чақалоқнинг нега "эрта туғилганига" қизиқа бошлашиб, турли тахминлар ҳамда киноялар билдира бошлашди.

Бугун эса Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Дилсўзнинг туғруқ жараёнига оид суратлар тарқатилди.

Хонандалар атрофидаги бундай гап-сўзлар бўйича ойдинлик киритиш мақсадида Кун.уз таҳририяти Фаррух Раимов билан телефон орқали боғланди.

Фаррух Раимов мулоқот чоғида Гўзал Жуманиёзова билан бир шаҳарда яшагани, ҳатто улар 10 кун фарқи билан битта туғруқхонада дунёга келишгани (1989 йилда) ҳақида айтиб берди.

Маълум бўлишича, ўша вақтдаёқ чақалоқларнинг оналари қуда бўлишни ният қилишган, Фаррух ва Гўзал бир-бирларини болаликдан яхши танишган.

"4 йил олдин никоҳдан ўтгандик. Маълум сабабларга кўра элга тўй қилиб, бу ҳақида эълон қилмаганмиз.

Фақат апрелда никоҳ тўйини қилиб бердик. Аввалига 15 апрелда Навоийда, 21 апрелда Тошкентда халққа тўй қилдик.

Одамлар буни нотўғри тушунишмасин ва турли шубҳаларга берилишмасин", дейди Дилсўзнинг турмуш ўртоғи.

У шунингдек, интернет орқали тарқалаётган суратлар бўйича маълумот бериб, бу суратлар шифохонанинг турғуқ жараёнига аралашмаган бошқа ходими томонидан туширилган бўлиши мумкинлигини, буни аниқлаш жараёни кетаётганини билдирган.

Унинг қўшимча қилишича, айбдор топилиб, жазоланиши керак.

У жамиятдаги одамларнинг ўзгалар ҳаётига аралашишни канда қилишмаётганидан ранжиётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрда хонандалар Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова-Раимова) ва “Манго” гуруҳининг собиқ аъзоси, ҳозирда ўзи мустақил ижод қилаётган Фаррух Раимов қиз фарзандлик бўлишгани ҳақида хабар қилинганди.

Гўзал ўз ижодий тахаллусини қизига исм қилиб беришга қарор қилган ва унга Дилсўз деб исм берган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru