«Ўзбекнаво» «ўзбек менталитетига тўғри келмаган» 25 та клипни телеканаллар эфиридан олиб ташлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекнаво» «ўзбек менталитетига тўғри келмаган» 25 та клипни телеканаллар эфиридан олиб ташлади

«Ўзбекнаво» «ўзбек менталитетига тўғри келмаган» 25 та клипни телеканаллар эфиридан олиб ташлади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда UZ24'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

ЎзАнинг ёзишича, анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори вазифасини бажарувчи Муроджон Мажидов ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда бу йил Мустақилликнинг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш асносида шоирлар ва хонандалар ҳамкорлигида 40 дан зиёд янги қўшиқ яратилгани, Ёзувчилар уюшмаси кўмагида Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш шоирларнинг юртга садоқат туйғулари акс этган шеърлари Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида махсус тўплам ҳолида чоп этилгани маълум қилинди.

Шунингдек, соҳада бу каби ютуқлар билан бирга, ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ҳам йўқ эмаслиги, жумладан, чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш ҳоллари кузатилаётгани қайд этилди.

Ушбу тадбирда «Ўзбекнаво» бирлашмаси ташаббуси билан «умумий талабларга жавоб бермайдиган», «ўзбек менталитетига тўғри келмайдиган» 25 та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташлангани айтилди. Ҳамда оммабоп бўлаётган қўшиқларнинг матнидаги маъносизликлар яна муҳокама этилди. Мисол тариқасида хонанда Муниса Ризаеванинг «Сакраменто» қўшиғи, яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган Зиёданинг сўнгги қўшиғи матни танқид қилинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru