Жасур Умиров ўз клипида Анвар Санаевни доғда қолдириб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жасур Умиров ўз клипида Анвар Санаевни доғда қолдириб кетди

Жасур Умиров ўз клипида Анвар Санаевни доғда қолдириб кетди

Хонанда Жасур Умировнинг “Кабутарим” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипдан унинг цехдоши Анвар Санаевнинг мухлисларига ёқмайдиган саҳна ўрин олди: Санаев клип суратга олаётган чоғда тўсатдан Умировни кўриб қолган клипмейкер унинг ортидан югуриб кетиб қолади, Анвар Санаев эса ҳайрон бўлиб қолаверади.

Бу саҳна мухлислар орасида турлича гап-сўзлар тарқалишига сабаб бўлди. Шу боис журналистлар Жасур Умировнинг маъмури Баҳодир Маматмуродовдан шарҳ сўрашди.

“Ҳозир кўплаб санъаткорлар бир-бирининг клипида суратга тушяпти, - унинг сўзларини келтиради “Даракчи” газетаси. – Демак, санъаткорлар бир-бирининг ижодига бефарқ эмас ва ижод намунаси яхши чиқиши учун ўз ёрдамини аямайди. Биз Наримон Султонхўжаев билан биргаликда Анвар Санаевга мурожаат қилганимизда, у киши таклифимизни қабул қилди ва клипда суратга тушишга рози бўлди. Бунинг учун у инсондан миннатдормиз!”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru