18 ноябрь куни “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови финали бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

18 ноябрь куни “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови финали бўлиб ўтади

18 ноябрь куни “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови финали бўлиб ўтади

Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида 18 ноябрь куни “Туркистон” санъат саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, талабалар ҳаётида учраб турадиган муаммолар, камчиликлар ва нуқсонларни юмористик ва сатирик жанрлар орқали кўрсатиб беришга қаратилган кўрик-танлов финалида ҳудудий босқичларда энг юқори натижаларни қайд этган жамоалар иштирок этмоқда.
18 ноябрь куни “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови финали бўлиб ўтади

Умарбек Раҳмонқулов

Кўрик-танлов бошловчиси ва координатори Умарбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, финал босқичида Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон”, Андижон қшлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар”, Тошкент автомобиль йўллар институтининг “Осмондаги болалар”, Ўзбекистон миллий университетининг “Шоввозлар” ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Дув-дув гап” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru