Хонанда Дилсўз «тўйидан кейин беш ярим ойда туғиши» сабабларини тушунтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Дилсўз «тўйидан кейин беш ярим ойда туғиши» сабабларини тушунтирди

Хонанда Дилсўз «тўйидан кейин беш ярим ойда туғиши» сабабларини тушунтирди

Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова-Раимова сўнгги бир неча ҳафтадан бери унинг атрофида юзага келган шов-шувлар муносабати билан «Даракчи» газетасига катта интервью берди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри. Суҳбат давомида тўйи нима сабабдан кечиккани ва фарзанди, кўпчилик назарида, эрта туғилгани сабабларини маълум қилди.

«Одамлар билиб-билмай хулоса чиқариб, гап тарқатганидан хафа бўлдик, албатта. Етти йиллик севги тарихимиздан хабарингиз бор. Аслида тўйимиз 2014 йил ноябрда бўлиши керак эди, бунга ҳамма нарса тайёр эди», — деди хонанда.

«Кутилмаганда 21 ёшли жияним вафот этди. Таъзияли бўлганимиз учун тўйни қолдиргандик. Лекин Навоийда никоҳ ўқитилган, ФҲДЁдан ҳам ўтгандик», — деди Дилсўз.

«Тошкентдаги тўйни орзу-ҳавасимиздагидек ўтказиш учун фурсат кутдик. Фарзандим эса муддатидан бироз аввал дунёга келди», — дея қўшимча қилди хонанда.

Аввалроқ, хонанда Дилсўз 18 октябрь куни Тошкентда қиз фарзандлик бўлгани, унга Дилсўз дея исм қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимовларнинг турмуш қуриши муносабати билан ташкил этилган тўй маросимлари 2015 йил 15 апрелида Навоийда, 21 апрелида эса Тошкентда бўлиб ўтганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru