Хонанда Дилсўз Тошкентдаги тўйини Сардор Раҳимхон ўтказиб бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Дилсўз Тошкентдаги тўйини Сардор Раҳимхон ўтказиб бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Хонанда Дилсўз Тошкентдаги тўйини Сардор Раҳимхон ўтказиб бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Дилсўз тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова-Раимова турмуш ўртоғи — хонанда Фаррух Раимов билан тўйи атрофида юзага келган баъзи бир миш-мишларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси'га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Навоийдаги тўйни ҳам, Тошкентдагисини ҳам Фаррух ака иккимизнинг оила-аъзоларимиз келишган ҳолда ўтказишган. Турмуш ўртоғим ўзи ишлаб топган пулга тўй қилди», — дейди Дилсўз.

Дилсўзнинг қайд этишича, тўй муносабати билан «фалон нарсаларни биз тўёна қиламиз», деган кишилар ёш келин-куёвни чув тушириб кетган.

«‘Камера, декорацияни ташвишини қилманглар, тўёна қиламиз’, деганлар тўйхонада келин-куёв бўлиб ўтирганимизда: ‘Пулини беринглар!’, деб келганида лол бўлиб қолдик», — деди хонанда.

«Ўша вақтда пул топиб бериб юбордик, кейин эса ҳеч кимнинг ваъдасига ишонмай, ҳамма нарсани ўзимиз қилганимизга етмас экан, деган хулосага келдик», — деди Дилсўз.

Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимовларнинг турмуш қуриши муносабати билан ташкил этилган тўй маросимлари 2015 йил 15 апрелида Навоийда, 21 апрелида эса Тошкентда бўлиб ўтганди. Шу йилнинг 18 октябрида эса ёш оила қиз фарзандлик бўлганди.

Аввалроқ, хонанда Дилсўз «тўйидан кейин беш ярим ойда туғиши» сабабларини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Дилсўз унинг туғуруқ вақтидаги суратларини тарқатиб юборганлар устидан судга шикоят қилиши маълум бўлганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru