Хонанда Дилсўз унинг туғуруқ вақтидаги суратларини «рус бўлмаган шифокор аёл» тарқатганлигини гумон қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Дилсўз унинг туғуруқ вақтидаги суратларини «рус бўлмаган шифокор аёл» тарқатганлигини гумон қилмоқда

Хонанда Дилсўз унинг туғуруқ вақтидаги суратларини «рус бўлмаган шифокор аёл» тарқатганлигини гумон қилмоқда

Дилсўз тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова-Раимова унинг туғуруқ вақтидаги суратларини тарқатилиши юзасидан гумони кимдан эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Хонанданинг қайд этишича, у Telegram мессенжерида тарқалиб кетган суратларини кўрганидан сўнг, туғуруқхона бош шифокорига мурожаат қилган. «У ҳам ҳайрон бўлиб, ўша куни навбатчилик қилган барча ходимларни чақиртириб, сўроқ қилди. Албатта, ҳеч ким айбни тан олмади», — дейди хонанда.

«Ўзимнинг гумоним бир шифокор аёлдан. Қолган шифокорлар рус эди. Улар ҳатто мени хонанда эканимни билишмади ҳам. Лекин у аёл дарров таниб, ‘салкам ҳамшаҳар эканмиз’, дея ўзини менга яқин тутганди», — деди Дилсўз.

«Аёл киши бўла туриб, дард тутиб ётган аёлни расмга олиб, тарқатганига ҳайрон қолдим. Ўша куни унинг телефонда гаплашганини кўргандим, бошқа шифокорларнинг қўлида телефон йўқ эди», — дея қўшимча қилди Дилсўз.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Дилсўз 18 октябрь куни Тошкентдаги 6-сон туғуруқхонада қиз фарзандлик бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Аввалроқ, хонанда «тўйидан кейин беш ярим ойда туғиши» сабабларини маълум қилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru