Хонанда Дилсўз: ўша туғуруқхонанинг бундай «иш»ларига чек қўйиш керак! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Дилсўз: ўша туғуруқхонанинг бундай «иш»ларига чек қўйиш керак!

Хонанда Дилсўз: ўша туғуруқхонанинг бундай «иш»ларига чек қўйиш керак!

Дилсўз тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова-Раимованинг маълум қилишича, унинг туғуруқ вақтидаги суратларининг интернетда тарқалиб кетиши юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Дилсўзнинг тан олишича, аввалроқ ўзи актриса Хосият Ҳусанованинг шифокорлар кесарча кесиш йўли билан туғдираётган вақтидаги расмини кўриб даҳшатга тушган. «Эшитишимча, раққоса Паризоднинг ҳам шундай расми тарқалган», — дейди хонанда.

Дилсўзнинг айтишича, у ички ишлар тизимида ишлагани сабаб, суратлари Telegram’да тарқалиб кетганидан сўнг, уларга мурожаат қилган. «Туғуруқхонадан чиқишимдан олдин одам юборишди, ариза ёзиб бердим», — дейди хонанда.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. «Ўша туғуруқхонанинг бундай «иш»ларига чек қўйиш керак! Қайтиб у туғуруқхонага бормайман, ишончимни суиистеъмол қилишди», — дея қўшимча қилди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Дилсўз 18 октябрь куни Тошкентдаги 6-сон туғуруқхонада қиз фарзандлик бўлганди. Аввалроқ, хонанда унинг туғуруқ вақтидаги суратларини «рус бўлмаган шифокор аёл» томонидан тарқатилганини гумон қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru