Жеймс Бонд таққан соат Женевадаги аукционда 367 минг долларга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жеймс Бонд таққан соат Женевадаги аукционда 367 минг долларга сотилди

Жеймс Бонд таққан соат Женевадаги аукционда 367 минг долларга сотилди

Жеймс Бонд британиялик супержосус ҳақидаги саккизинчи фильм — «Яша ва ўлишга имкон бер»да (1973 йил) таққан Rolex қўл соатлари кимошди савдоларида 367 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Соат кейинги 15 йил давомида учинчи бор сотилиши, бу муддат давомида унинг қиймати ўн баробар ошди. Илк бор 2001 йили Лондонда сотилган ва Christie’s аукцион уйига 38 минг доллар келтирган. Орадан ўн йил ўтиб, 2011 йили Женевада 242 минг долларга харидорини топди. Учинчи кимошди савдоси ҳам 8 ноябрь, якшанба куни айнан шу ерда бўлиб ўтди.

МИ-6 махфий хизматининг машҳур ходими таққан соат (фильмда уни Рожер Мур ўйнаган) Rolex Oyster Perpetual Submariner модели асосида ишланган. Унинг орқа томонига «Roger Moore 007» ёзуви ўйилган. Афсуски, киритилган кўплаб ўзгаришлар туфайли соат ўзининг асосий вазифасини бажармайди — вақтни кўрсатмайди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru