Хонанда Гули Асалхўжаева овозини йўқотгани ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Гули Асалхўжаева овозини йўқотгани ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди

Хонанда Гули Асалхўжаева овозини йўқотгани ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди

Хонанда Гули Асалхўжаева овозини йўқотгани йўқ. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Хабар беришларича, Гули Асалхўжаеванинг бошқа бир хонанда — Мурод Манзур билан дуэтда куйлаган «Севги фариштаси» қўшиғи эълон қилинганидан сўнг, овози йўқолгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди.

«Шунчаки, Мурод Манзур қўшиқни ўз овоз тембрида, мустақил равишда куйлаб, қўшиқ тайёр бўлганидан сўнг Гулини бирга дуэт куйлашга таклиф қилди, яъни, ушбу қўшиқ икки хонанда томонидан бир вақтда куйланмаган», — деди Хўжаев.

Гули Асалхўжаеванинг маъмури сўзларига кўра, хонанда қўшиқни ўз овоз тембрида эмас, Мурод Манзурнинг овоз тембрига мослаб куйлашга ҳаракат қилган. «Шунинг учун Гулининг ижроси бироз ғалати чиққан», — дея қўшимча қилди Хўжаев.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru