Мурод Ражабов ва Муҳаммадисо Абдулхаиров Фарғонада милиционерларга спектакл қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мурод Ражабов ва Муҳаммадисо Абдулхаиров Фарғонада милиционерларга спектакл қўйди

Фарғона шаҳридаги Театр-концерт саройида ички ишлар ходимлари учун спектакл намойиш этилди, дея хабар бермоқда «Фарғона ҳақиқати» газетаси.

Foto: O‘zA

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, шахсий таркиби, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш бошқармалари, шунингдек, 10-тергов ҳибсхонаси, Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳар, Қўштепа, Фарғона тумани ИИБ ходимлари иштирок этди.

«Шукрулла Ҳамдамов қаламига мансуб «Асл хазина» номли жиддий комедия спектакли Тошкентдан ташриф буюрган актёрлар Мурод Ражабов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Шоҳида Узоқовалар томонидан моҳирона ижро этилди», — дейилади газета хабарида.

«Ушбу саҳна асарида ҳаётимизда учрайдиган айрим салбий иллатлар, воқеалар, оилавий муносабатлар моҳирона талқин этилибди», – дейди вилоят ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Азизбек Умаров. Унинг фикрича, спектакл милиционерларга маънавий озуқа бўлди.

Тадбир якунида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти актёрларга миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғалари топширди.


Manba: daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru