Ўзбекистон давлат консерваториясида «Умрбоқий наволар» Республика кўрик-фестивали ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон давлат консерваториясида «Умрбоқий наволар» Республика кўрик-фестивали ўтказилади

Қадимий чолғуларнинг моҳир ижрочилари ва ҳаваскор ёшлар ўртасидаги «Умрбоқий наволар» Республика кўрик-фестивали 19 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади. Бу ҳақда танлов ҳамда фестиваль ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Foto: O‘zA

Ўзбек миллий мусиқа чолғулари ранг-баранглиги, турли-туманлиги, садоланиш хусусиятининг ўзига хослиги билан ажралиб туради.

«Танлов ёшларимизда миллий созларнинг ўзига хос жозибали оҳангларига, миллий қадриятларимизни тараннум этувчи қадимий чолғуларимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш, унутилиб бораётган, оҳанглари эзгуликка йўғрилган – чанқобуз, сибизға, буломон, қўшнай, қобуз, дўмбира каби созларимизни халқимиз, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш ҳамда моҳир созандаларни излаб топиш, уларнинг ижро анъаналарини ёшларга ўргатишда катта имкониятлар яратади», — дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу Республика кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик маркази томонидан «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда ҳудудий ҳокимлик органлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Танлов қадимий чолғуларнинг моҳир ижрочилари билан ҳаваскор ёшлар ўртасида устоз-шогирд анъанасини тиклаш, шунингдек, Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ҳудудларга хос бўлган чанқобуз, сибизға, буломон, қўшнай, дўмбира каби қадимий чолғуларни ўргатувчи тўгаракларни ташкил этишга хизмат қилади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru