«Ўзбекнаво» Эсмеральда Раҳматованинг лицензиясини қайтариб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекнаво» Эсмеральда Раҳматованинг лицензиясини қайтариб берди

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Тамила тахаллуси остида ижод қилиб келган хонанда Эсмеральда Раҳматованинг лицензиясини қайтариб берди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.

«Ўзбекнаво» Эсмеральда Раҳматованинг лицензиясини қайтариб берди

Хонандага бирлашманинг 2015 йил 10 ноябрдаги буйруғига асосан, Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида концерт-томоша йўналиши бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ижрочи-жисмоний шахслар учун мўлжалланган лицензия тақдим этилган.

«Sayyod.com»даги хабарга илова қилинган фотосуратда лицензия 2015 йил 10 ноябридан 2016 йил 10 августига қадар амал қилиши кўрсатиб ўтилган.

«Ўзбекнаво» Эсмеральда Раҳматованинг лицензиясини қайтариб берди

Эсмеральда Раҳматованинг лицензияси «лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартларни бузгани сабабли» 2015 йил 1 июлдан тўхтатилган эди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru