Америкалик рэпер Фетти Вап мухлислари устидан пул сочди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Америкалик рэпер Фетти Вап мухлислари устидан пул сочди (видео)

Америкалик машҳур рэпер Фетти Вап мухлислари устидан пул сочиб юборди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Foto: Metro

Мусиқачи одамлар тўдаси устидан турли қийматдаги купюралардан иборат икки минг долларни сочди. Фетти Вап Нью-Жерсидаги савдо марказларидан бирида қизи билан сайр қилиб юрган эди. Шунда рэпернинг бир тўда мухлислари унинг ортидан юра бошлади. Рэпер шунчалик яхши кайфиятда эдики, одамлар устидан пул сочиб юборди.

Кейинроқ интернетда пулларни тутиб олаётган бахтиёр мухлисларнинг видеоси пайдо бўлди. Бундан ташқари, Фетти Вап одамлар билан бойлигини бўлишиш ёқимли бўлганлигини ижтимоий тармоқда қайд этди.

25 ёшли Фетти Вап 2012 йилда машҳурликка эришган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru