Хонанда Лола Йўлдошева бели очиқ адрас либоси учун танқид қилганларни меҳр ва нур таратишга чақирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Лола Йўлдошева бели очиқ адрас либоси учун танқид қилганларни меҳр ва нур таратишга чақирди

Сўнгги вақтларда хонанда Лола Йўлдошева томонидан унинг Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирилаётган суратлар кўпчилик томонидан танқид остига олинмоқда, деб ёзади «Даракчи» газетаси.

Skrinshot: Instagram / @lolaofficial_

«Хонанда куни кеча адрасдан тикилган бели очиқ либосда тушган суратини Instagram’га жойлади-ю, доимгидан-да кўпроқ эътирозлар остида қолди. Ҳатто айрим мухлислари ундан юз ўгирганини ҳам яширмади. Лекин Лола мулойимлик билан барча танқидларга жавоб қайтарди», — деб ёзади газета.

«Азизларим, чин кўнгилдан барчангизга яхшилик тилайман. Ўз қувватингизни ёмонликка сарфламасликка ҳаракат қилинг, уни яхши ишларга йўналтиринг. Сиз учун тушунарсиз нарсаларни ва сизга ўхшамаган инсонларни танқид қилмасликка уриниб кўринг. Нур ва меҳр таратиб, юз карра кўпроқ муҳаббатга эга бўлинг», — деб ёзди Лола.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru