Ҳилол Насимов “Ажал жодуси” номли янги фильмни суратга олиш учун рухсат олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-12-2014 | 23:33 ZAMIN.UZ / Маданият / 19 Декабр 2014
3 370

Ҳилол Насимов “Ажал жодуси” номли янги фильмни суратга олиш учун рухсат олди

Ҳилол Насимов “Ажал жодуси” номли янги фильмни суратга олиш учун рухсат олди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгашнинг навбатдаги мажлиси 18 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда муаллиф ва режиссёр Ҳилол Насимовнинг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш мавзусига бағишланган “Ажал жодуси” бадиий фильми адабий сценарийси муҳокама қилинди.

“Кенгаш аъзолари сценарийда кўтарилган мавзу долзарб ва бундай мазмундаги фильмларнинг ёшлар учун тарбиявий аҳамияти катта эканини қайд этди. Шу билан бирга сценарийни янада бойитиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва унинг асосида бадиий фильм ишлаб чиқаришга тавсия этилди”, -дейилади хабарда.

Ҳилол Насимов бунгача ҳам турли мавзулардаги “Одноклассники.ru”, “Алданган аёл”, “Тубанлик” ва “Фақат ғалаба” каби фильмларни суратга олган эди.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru