Продюсер: Ботир Қодиров “Даракчи” газетасига бошқа интервью бермайди! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Продюсер: Ботир Қодиров “Даракчи” газетасига бошқа интервью бермайди!

Продюсер: Ботир Қодиров “Даракчи” газетасига бошқа интервью бермайди!

Хонанда Ботир Қодировнинг продюсери Аброр Пўлатов Kun.uz билан суҳбатда шу кунларда матбуотда кўтарилган машмашаларга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, “Даракчи” газетасининг охирги сонида чоп этилган мақолада Ботир Қодировнинг концерт дастуридаги бўлиб ўтган айрим воқеалар кескин танқид остига олинган эди. Шундан сўнг хонанда газета таҳририятига бориб, интервью берди, аммо, продюсерининг маълум қилишича, бу материал нохолис таҳрир қилиниб, нашрга берилмоқда.

Шу муносабат билан Аброр Пўлатов бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини билдирди. Қуйида унинг сўзларини келтирамиз.

Икки кун аввал “Даракчи”да чиқадиган навбатдаги интервью сарлавҳасини ўқиб, очиғи, ғалати аҳволга тушдим. "Б. Қодиров журналистлардан узр сўради". Мени бир савол қийнади: журналистлардан нимага узр сўраши керак? Маълумот учун, менинг мутахассислигим ҳам журналист. Журналист холислик мезони эмасми? Мақола нимага хафақон ё аламзада кайфиятда? Уларнинг нима ҳаққи бор? Бу ҳолатга Ботирнинг нима алоқаси бор? Журналистлар аккредитацияси ва кириб чиқишига хонанда нега жавоб бериши керак?
Келинг, воқеанинг очиқ таҳлилига эътибор берайлик, умуман бундай ҳолат келиб чиқишига сабаб қандай? Сабаби битта: бир мухбир қизнинг концертга киролмагани.

Б. Қодиров томонидан сўралган узр эса ўша қиздан ("журналист"дан) сўралган, холос. Бунга журналистларнинг ҳаммаси дахлдор эмас. Албатта, сўраш керак бўлса, сўрайди ҳам. Ўзи санъаткордан ҳокисори йўқ. Айниқса, Ботирга ўхшаган содда, кенг феълли санъаткорларга бу катта иш эмас. Лекин барибир кулгули.

Ойналар эмас, ойна синди, лекин уни Ботир синдирмади, бунга интервьюда ҳам, бошқа жойда ҳам изоҳ берилди. Энди омонатгина ойна эшик қаттиқроқ ёпилганига синди, хўш, нима қипти? Янгилаб, мустаҳкамидан қўйилдику, кимга керак бу ваҳима? Сигарета чекибти, хўп, бу ёмон одат ҳам дейлик. Аммо чекилмасин деб ёзиб қўйишмаса, буни қаердан билсин? Тўғри, билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди, шунга жаримасини тўладик, 13.500 сўм. Хўш, ким зарар кўрди? Нимага ва кимга керак бундай шовшув? Фақат ўша аламзада, концертга киролмаган мухбирга...

Алам қиладигани, ўзим журналист бўлганим учун ўша куни, ёш қиз экан, синиб қолмасин, деб ташкилотчи укаларимга илтимос қилиб, битта таклифнома қилиб беринг, келсин дедим. У нима деб жавоб берди? Душанба иш куни бизда, деб жаҳл қипти. Ҳайрон қоласан, ахир ўша қизнинг вазифаси ёритишдан бошқамиди, шу унинг хизмат доирасидаги ишмасми? Ёки бир кун аввал дам олишга келганмикин? Энг қизиғи, сешанба куни ўша мухбир саройга келиб, муассаса раҳбари ва қўриқлаш хизматини қидириб бир иш кунини сарфлапти; бир кўрсатиб қўяй Б. Қодировга, дегандирда.

Хуллас, бунақа ҳолатлар одамнинг дилини хира қилади. Концертнинг мазмуни, моҳияти, одамлардаги ҳаяжон, қувонч қолиб, алламбало кир нарсаларни топишдан ким манфаатдор?!
Майли ҳаммасига чидадик, индамадик. Аммо янги чиқадиган мақолада концерт кунлари нотўғри ёзилганлигини қандай тушуниш мумкин?

Иккинчи саволнинг жавобига-ку, умуман тушунмадим... Нима деб ёздингиз, қанақа Франция, қанақа ролик, десам, диктофонда яхши эшитилмади, дейди мухбир қиз...
Бу ҳолат учун ким жавоб беради? Бу вазият билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ҳам бор-ку, лекин биз жим турамиз, биз ижод қиламиз!

Агар қонуний ёндашадиган бўлсак, ташкилотчи сифатида бу қизни саройга киритиш мажбуриятимиз йўқ, ҳар ерга киришига эса биз жавобгар эмасмиз!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru