Рамзoн Қодиров Россиянинг биринчи рақамли блогерига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рамзoн Қодиров Россиянинг биринчи рақамли блогерига айланди

Рамзoн Қодиров Россиянинг биринчи рақамли блогерига айланди

“Медиалогия” компанияси 2014 йилда блогларида айтган сўзлари энг кўп марта эслатиб ўтилган россиялик блогерларнинг рейтингини тузди. Йил натижаларига кўра, Рамзoн Қодиров, Дмитрий Рогозин ва Алексей Навальнийнинг ёзган гаплари ОАВларда энг кўп эслатиб ўтилга, деб хабар бермоқда kun.uz.

Қодировнинг блогларига Россия ОАВларида ҳамма жойдагидан кўпроқ мурожаат этилган. Шунинг учун Чеченистон раҳбари аввалги рейтингнинг 2-ўринидан унинг етакчиси Алексей Навальний четга суриб, 1-ўринига кўтарилиб олди. Қодировнинг Грознийдаги Матбуот уйида террорчиларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган махсус тадбир тўғрисида, “LifeNews” канали журналистлари Олег Сидякин ва Марат Сайченконинг озод этилиши тўғрисидаги хабари, “Ислом давлати” етакчиларидан бири Умар аш-Шишанийнинг ўлдирилганлигига муносабати журналистларнинг эътиборини тортган.

Ушбу рейтингда бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин ҳам кўтарилишга эришган. Унинг самолёти Приднестровье республикасидан чиқарилмаётгани ҳақидаги хабари ОАВлар эътиборини тортган. Рогозин у ерга “Ғалаба кун”ини нишонлаш учун борган эди. “Руминия АҚШнинг талаби билан самолётимга ўз ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди. Украина ҳам ўтказмаяпти. Кейинги сафар Ту-160 да учаман” деб ёзган эди Рогозин ўз твиттерида. Ўзининг фаоллиги туфайли у аввалги 5 ўриндан 2 ўринга кўтарилиб олган.

Алексей Навальний 1-ўриндан 3-ўринга тушиб кетган бўлса, Россия бош вазири Дмитрий Медведев бу рейтингда йил давомида энг яхши юқорилашга эришган блогерга айланди. У рўйхатнинг 5 ўрнигача кўтарилган. Роскомнадзор раҳбари ўринбосари Максим Ксензовнинг “хорижий ижтимоий тармоқлар Роскомнадзор билан муносабатларни ўрнатишни бошламасалар, Россияда уларни тўсиб қўйиш” ҳақида қилган таҳдидларига жавобан Медведев ўз твиттерида “соҳа учун жавобгар баъзи амалдорлар баъзан мияларини ишлатсалар яхши бўларди” деган сўзлари ОАВ нишонига тушган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru