Юлдуз Усмонованинг 1-20 март кунлари “Истиқлол”да концерт бериши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юлдуз Усмонованинг 1-20 март кунлари “Истиқлол”да концерт бериши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Юлдуз Усмонованинг 1-20 март кунлари “Истиқлол”да концерт бериши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жорий йилнинг 1-20 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётгани ва чипталар сотуви бошлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Бу ҳақда qalampir.uz ёзишича, гап-сўзлар тарқалганидан сўнг актриса Халима Ибрагимова инстгарамдаги шахсий саҳифаси орқали концерт учун тайёрланган баннерни жойлаштириб, хабарлар ёлғон эканини маълум қилди ва ёлғон маълумотларга алданиб, сохта чипталарни харид қилмасликдан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Истиқлол” санъат саройида сўнги бор 2007 йил концерт дастурини тақдим этган эди. Ўтган йил сўнгида эса хонанда Тошкентдаги "Наврўз" ресторанида “Мен сен билан қироличаман” номли янги мусиқий альбомининг тақдимот маросимини ўтказди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru