Universal кинокомпанияси «Форсаж-8» фильмини Кубада суратга олишни режалаштирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Universal кинокомпанияси «Форсаж-8» фильмини Кубада суратга олишни режалаштирмоқда

Universal кинокомпанияси «Форсаж-8» фильмини Кубада суратга олишни режалаштирмоқда

Американинг Universal кинокомпанияси «Форсаж» туркумидаги фильмларнинг саккизинчи қисмини Кубада суратга олишни режалаштирган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Киностудиядагиларнинг маълум қилишича, Universal америкалик ва кубалик амалдорлар билан шу хусусида музокаралар олиб бормоқда. Фильм ижодкорлари Кубага келиб, ҳудудни ўрганиб ҳам чиқишган.

Ноқонуний пойгалар ҳақидаги бу туркум фильмларнинг аввалги қисмлари Рио-де-Жанейро, Токио ва Дубайда ҳам суратга олинганди.

Қайд этилишича, фильмнинг навбатдаги қисмини Кубада суратга олиш АҚШ ва "Озодлик ороли" ўртасида 2015 йилнинг баҳоридан бошлаб илиқлашган муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, бу танлов фильм аудиторияси Лотин америкаликлар ҳисобига янада кенгроқ бўлишини таъминлайди.

«Форсаж»нинг биринчи қисми 2001 йилда экран юзини кўрган. Шундан бери ушбу туркумдаги фильмлар жаҳон киноижарасида 3,9 миллиард доллар ишлаб топди. Энг кўп фойдани еттинчи қисм келтирди: жами 1,5 милиард доллар тўплаб, бу кўрсаткич бўйича кино тарихидаги бешинчи фильмга айланди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru