“Қалпоқ” ижодкори хўроз туфайли телевидениега келиб қолганини айтиб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Қалпоқ” ижодкори хўроз туфайли телевидениега келиб қолганини айтиб берди

“Қалпоқ” ижодкори хўроз туфайли телевидениега келиб қолганини айтиб берди

“Қалпоқ” теледастури ижодкорларидан бири Раҳмонали Суропов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида телевидениедаги лойиҳаси у хўрозга телевизор ёқишни ўргатгани туфайли ишга туширилгани ҳақида ҳикоя қилиб берди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

“ Асли циркда масхарабозлик қилардим, - деди у. – Мўйлов тақиб, ясама қорин устидан чопон кийиб саҳнага чиқардим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев миниатюрачилар студиясига келгач, ёнига чақирди. Айнан ўша ерда камера олдида ўзини тутиш қоидаларини ўргандим. Бир куни Олимжонни чақириб, кўрсатув ташкил этишни таклиф қилдим. У эса бироз иккиланди. Биринчи ишимизни ролик билан бошламоқчи бўлдик. Роликда хўроз телевизорни ёқиши керак эди. Олимжон буни бачканалик, деди.

Мен эса фикримдан қайтмадим. Уйга хўроз олиб келиб, унга телевизор ёқишни ўргатдим. Бу бироз мушкул бўлди. Бироқ шу роликдан кейин кўрсатув олишга рухсат берилди”.
“Бир ой тарбиялаганимдан сўнг, хўроз гапимга кира бошлади, - сўзида давом этди қизиқчи. – Лекин шунгача аёлим билан анча айтишганмиз. Ахир, бир хонали уйда хўроз боқишнинг ўзи бўладими? Бунинг устига хўроз уйни шу даражада бетартиб қилардики”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru