Кейт Уинслет иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотини олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кейт Уинслет иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотини олди

Кейт Уинслет иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотини олди

Британиялик актриса Кейт Уинслет «Стив Жобс» картинасидаги ижроси учун иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, Кейт Уинслет 73 марта ўтказилган маросим тарихида тўртинчи марта шу мукофотни қўлга киритди. У билан ғолиблик учун Узо Адуба, Жудит Лайт, Регина Кинг, Жоанн Фроггатт ва Мора Тирни каби актрисалар рақобат қилишганди.

Актриса бу сафарги мукофотини «Стив Жобс» фильмидаги Жоанна Хоффман роли ижроси (Apple асосчиларидан бири) учун олди. У бундан олдин, 2009 йилда «Ўзгаришлар йўли» фильмидаги ижроси учун «Олтин глобус» билан тақдирланганди. Уинслет 2008 йилда «Ўқувчи» (The Reader) фильмидаги бош рол ижроси учун «Оскар» мукофотини олганди.

«Олтин глобус» (Golden Globe Award)кино ва телевидение соҳасидаги нуфузли мукофот саналиб, 1942 йилда таъсис этилган. Мукофот жами 25 номинация бўйича ғолибларга берилади: 14таси кино соҳасида, 11таси телевидение.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru