Ди Каприо учинчи марта «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ди Каприо учинчи марта «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди

Ди Каприо учинчи марта «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди

11 январь куни Лос-Анжелесда кино ва телевидение соҳасидаги нуфузли мукофот саналадиган «Олтин глобус» (Golden Globe Award) мукофотларини ғолибларга топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

«Энг яхши драматик актёр» йўналиши бўйича мукофот Леонардо Ди Каприога берилди.

Унга бу мукофот 7 январь куни Россия кинопрокатига чиқарилган «Омон қолган» (The Revenant) фильми учун берилди. Бу унинг учинчи марта «Олтин глобус» олиши ҳисобланади.

Ғолиблик учун номзодлар орасида Эдди Редмейн ("Даниялик қиз"), Майкл Фассбендер ("Стив Жобс") Уилл Смит ("Ҳимоячи") ва Брайан Крэнстон ("Далтон Трамбо") каби актёрлар номи бор эди.

2015 йилда «Стивен Хокинг олами» (The Theory of Everything) картинасидаги ижроси учун Эдди Редмейн энг яхши актёр деб тан олинганди.

«Хона» (Room) картинасидаги роли учун Бри Ларсон эса энг яхши драматик актриса деб топилди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru