Хонанда Райҳон турмуш ўртоғи билан ажрашаётганини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Райҳон турмуш ўртоғи билан ажрашаётганини тасдиқлади

Хонанда Райҳон турмуш ўртоғи билан ажрашаётганини тасдиқлади

Хонанда Райҳон Ғаниева актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани тасдиқлади, бу ҳақда «Sayyod.com»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

«Ҳа. Бу ҳақиқат. Мен ажралишга топширдим. Ҳозир ҳаётимда оғир дамлар кечмоқда. Аммо ҳамма қийинчиликларни муносиб тарзда ўтказишга ҳаракат қиляпман. Ҳаммамиз бу дунёда меҳмонмиз холос. Аллоҳ менга куч ва соғлиқ берса бўлгани ва мен улар учун ҳам она, ҳам ота бўлиш учун қўлимдан келганини қиламан», – деди хонанда Райҳон.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган эди. 2014 йилнинг май ойида Райҳон эгизак фарзанд дунёга келтирган, уларга Ислом ва Имрон деб исмлари қўйилган эди.

Фото: sayyod.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru