Йигитали Мамажонов: Райҳон хоҳлаганича бахтли ҳаётни бера олмадим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Йигитали Мамажонов: Райҳон хоҳлаганича бахтли ҳаётни бера олмадим

Йигитали Мамажонов: Райҳон хоҳлаганича бахтли ҳаётни бера олмадим

Киноактёр Йигитали Мамажонов хонанда Райҳон билан ўртасидаги оилавий можаролари, фарзандлари, Москвадан қайтиш ёки қайтмаслиги ҳақидаги саволларга жавоб берди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

«Даракчи» нашри журналисти актёрдан «Тўғриси, сиздан Райҳон билан оилавий можаролар ҳақида ‘Буларнинг ҳаммаси ёлғон’ деган жавоб олишни чин дилдан истаяпман» қабилидаги саволига «Бу ҳам бир синов, тақдиримда бор экан начора», дея жавоб қайтарган.

Шунингдек, у «Райҳон хоҳлаганича бахтли ҳаётни бера олмадим. Балки бунга сабаб…», «Ростини айцам шу кунга қадар ҳеч қайси образимдан кўнглим тўлмаган…» каби жавобларни ҳам тилга олган. Ҳамда фарзандларини қанчалик соғингани-ю уларнинг келажаги ҳақида ҳам сўз юритган. Шахсий ҳаётини омма олдида ошкора қилишни истамайдиган Йигитали «Ўзимни оппоқ дея олмайман» деб айтган.

Айни пайтда Москвада бўлиб турган актёрдан Ўзбекистонга қачон қайтиб келиши ҳақида сўралганда у: «Ахир самолёт каби транспортлар бор-ку! Албатта қайтаман!» деб жавоб қайтарган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru