Райҳон бу йилги концертига ном берилмагани сабабини ошкор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Райҳон бу йилги концертига ном берилмагани сабабини ошкор қилди

Райҳон бу йилги концертига ном берилмагани сабабини ошкор қилди

11 февраль куни 19:00 дан 21:00 га қадар «Водий садоси» радиосида хонанда Райҳон билан интервью бўлиб ўтди. «Дарё» мобил мухбири Улуғбек Худойберганов ушбу интервьюни тинглаб, уни ёзма шаклда тақдим этди.

Интервью аввалида Райҳонга бериладиган саволлар фақатгина унинг ижоди ва яқинлашиб келаётган концерт дастурига боғлиқ бўлиши керак эканлиги таъкидлаб ўтилди ва хонанданинг шахсий ҳаётига алоқадор саволларни бермаслик сўраб ўтилди.

Интервью давомида Райҳон радиобошловчи ва тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоб қилди.

Интервьюнинг биринчи қисмида хонанда ижоди ва бўлажак концерти ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Концерти ҳақида берилган саволларга жавобан, хонанда унда сирли дуэтдош бўлиши, қўшиқлар ўзбек ва рус тилларида бўлиши ҳамда баъзи композициялар жонли тарзда ижро этилишини таъкидлаб ўтди.

Бошловчининг концертга нима учун ном берилмагани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, ном танлашда иккиланиш натижасида шундай бўлгани, концерт дастури шунчаки «Райҳон шоу» деб аталишини айтиб ўтди.

Шунингдек, хонанда концерт декорациялари эртаклар оламини эслатишини маълум қилди.

2015 йилдаги гастроль сафарлари ҳақида гапирар экан, Райҳон бу борада кўплаб таклифлар борлиги, айни пайтда музокаралар давом этаётганини айтди. «Шу йил Истанбулда концерт бериш бўйича шартномани ҳам имзолаш арафасида турибмиз», — деди у.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru