10 347
Variety: “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг бешинчи қисмини тасвирга олиш жараёнлари Австралияда бошлаб юборилди
Австралиянинг Квинсленд шаҳрида “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг янги – бешинчи қисмини тасвирга олиш жараёнлари бошланди, деб хабар берди Variety нашри'га асосланиб Kun.uz. Янги фильмда актёр Жонни Депп яна Жек читтак ролини ижро этади. Бу гал Деппнинг қаҳрамони актёр Хавьер Бардем ижросидаги Салазар капитани бошчилик қиладиган қароқчи-руҳларни мағлуб этиш учун денгиз худоси Посейдоннинг уч айрили найзасини қидириши керак бўлади.
Фильмнинг тўлиқ номи “Кариб денгизи қароқчилари: мурдалар эртак айтмайдилар” деб аталади. Бу франшиза услубидаги фильмга актёр Орландо Блум ҳам қайтади, у яна Уилл Тернер ролини ижро этади. Баъзи маълумотларга кўра, Блум ижросидаги қаҳрамоннинг ўз ўғли билан муносабатлари янги фильмнинг марказий мавзуларидан бири бўлади. Уилл Тернернинг ўғли ролини Брентон Туэйтес ижро этади.
Фильмга Жерри Брукхаймер продюсерлик, “Кон-Тики” фильми орқали таниш бўлган Хоаким Роннинг ва Эспен Сандберглар режиссёрлик қилади. “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг янги қисми 2017 йилнинг 7 июлида экранларга чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди