Twitter акциялари рекорд даражада пастлаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Twitter акциялари рекорд даражада пастлаб кетди

Twitter акциялари рекорд даражада пастлаб кетди

Twitter микроблоглар сервисига эгалик қилувчи компания акциялари нархи 3 май куни бу акциялар 2013 йил ноябрда АҚШ фонд бозорларида илк марта жойлаштирилгандан бери рекорд даражадаги паст кўрсаткичга тушиб кетди. Нью-Йорк фонд биржасида савдо сессияси бошлангандан кейин бу кўрсаткич 3 фоизга, яъни 13,9 долларга тушиб кетди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Мутахассисларнинг баҳолашича, бу йилнинг ўзида Twitter акциялари 39 фоизга, компаниянинг ҳали узоқ бўлмаган тарихи давомида эса умуман 65 фоиздан кўпроққа арзонлашиб кетган.

Январда компанияни бирданига 4 нафар вице-президент тарк этди. Кузатувчиларнинг баҳолашича, Twitter Facebook ва Instagram каби рақобатчиларидан фойдаланувчилар сонини ошириш бўйича сезиларли ортда қолмоқда.

Twitter’нинг фаол фойдаланувчилари сони 2015 йилнинг охирига кўра, 320 млн га яқинни ташкил қилган, улардан 80 фоизи ижтимоий тармоқдан смартфон орқали фойдаланади. Фойдаланувчилар ҳар куни 500 млн дан ортиқ "твит"лар чоп этадилар. Компания ходимлари сони 3,9 минг кишини ташкил қилади.

Twitter реклама ва маълумотларни лицензиялашдан даромад олади. Компаниянинг 2015 йил натижаларига кўра тушуми 2,218 млрд долларни ташкил қилган (2014 йилга нисбатан 58 фоиз ўсиш). 2015 йил натижаларига кўра компаниянинг соф зиёни 521 млн долларни ташкил қилган ва 9 фоизга қисқарган. Компаниянинг бозордаги капиталлашуви 2016 йил март ойига кўра 12,1 млрд долларни ташкил қилган (2013 йилда компания 26 млрд долларга баҳоланган).

21 март куни компания ўзининг ташкил бўлганининг 10 йиллигини нишонлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru