Bloomberg: АҚШ Саудия Арабистонига 120 млрд доллар қарз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Bloomberg: АҚШ Саудия Арабистонига 120 млрд доллар қарз

Bloomberg: АҚШ Саудия Арабистонига 120 млрд доллар қарз

Саудия Арабистони АҚШ молия вазирлигининг ғазначилик облигацияларида 116,8 млрд доллар ушлаб туради. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда ва АҚШ ҳукумати 40 йилда илк маротаба Саудия Арабистони олдидаги қарзи миқдорини ошкор этишга қарор қилганини таъкидлаб ўтди.

Чоп этилган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони америка бондларини ушлаб турувчи етакчи ўнта давлатдан биридир. АҚШ кредит облигацияларини ушлаб турувчи энг йирик давлат Хитой (1,3 трлн доллар) ва Япония (1,1 трлн доллар) ҳисобланади.

Агентликнинг таъкидлашича, чоп этилган маълумотлар жавобдан кўра кўпроқ саволлар келтириб чиқармоқда. Саудия Арабистонининг захиралари 587 млрд долларни ташкил қилади. Давлатлар марказий банклари амалиёти қуйидагича: улар ўз захираларининг учдан икки қисмигачасини АҚШ долларида ушлаб турадилар. Захираларнинг қолган қисми эса офшорларда жойлаштирилади. Агентлик бунга мисол сифатида Бельгияни келтирмоқда: бу давлат 143 млрд долларрик захирасини АҚШ давлат облигацияларида ушлаб туради, бу орада АҚШ давлат облигацияларини сақловчи расмий хитойликларнинг бир қисми буни Бельгия орқали амалга оширадилар.

АҚШ давлат қарзларини сақловчилар ҳақидаги маълумотларни 1974 йилдан бери чоп этиб келади, бироқ унда Саудия Арабистони бондларни сақловчи алоҳида давлат сифатида қаралмаганди. Саудия Арабистони доимо ОПЕК аъзоларидан бири сифатида қаралган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru