"Газпром" Туркияга газ экспортини камайтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Газпром" Туркияга газ экспортини камайтирди

 "Газпром" Туркияга газ экспортини камайтирди

Россиянинг "Газпром" давлат корпорацияси туркиялик газ импортчилари воқеасидан сўнг жорий йилнинг биринчи чорагида Туркияга газ ўтказишни 15 фоизга пасайтирди. "Интерфакс"нинг маълумотига кўра "Газпром" Туркияга 6,419 миллиард куб метр газ ўтказди, дейилади "Кун" нашрида.

2016 йилнинг март ойи бошида туркларнинг Enerco Enerji компанияси "Газпром"нинг етказилаётган газ баҳосини дарҳол кўтариш ва шу муносабат билан газ ўтказишнинг қисқартирилиши талаби ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ бошқа турк экспортчилари ҳам бунга қўшилишди. Бир ярим ойдан сўнг "Газпром" ва Туркиянинг газ компаниялари Россия газининг тарифига оид барча баҳсли масалаларни ҳал қилиб олишди.

Ҳисоботдан шунингдек "Газпром"нинг Украинага деярли 1 миллиард куб метр ҳажмда газ ўтказиши тўғрисидаги маълумот ҳам ўрин олган. Газ мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудига ўтказилгани ҳақида хабар берилган.

Қайд этиш керакки, "Нафтогаз Украины" статистикасида "Газпром"дан газ сотиб олинганлиги ҳақидаги маълумот акс этмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru