2016 йилда 29та АҚШ нефть компанияси инқирозга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2016 йилда 29та АҚШ нефть компанияси инқирозга учради

2016 йилда 29та АҚШ нефть компанияси инқирозга учради

Нефть 2016 йилнинг февраль ойи ўрталаридан буён таннархининг 80 фоизига кўтарилган бўлишига қарамасдан, тобора кўпроқ Америка компаниялари қора олтин нархи пасайишидан азият чекмоқда. Бу ҳақда CNN каналига таяниб "Кун" нашри хабар қилмоқда.

“Бу аччиқ ҳақиқат: нефть нархи жуда кеч барқарорлашди, қарзга кўмилиб кетган кўпчилик Америка компанияларини энди қутқариб бўлмайди”, - билдирди CNN.

16 май куни АҚШнинг энг йирик нефть компанияларидан бири SanRidge Energy банкротликка учрагани тўғрисида эълон қилди.

CNN маълумотига кўра, компаниянинг кредиторлардан қарзи тахминан тўрт миллиард доллардан иборат.

Бир ҳафта аввал Американинг бошқа нефть компанияси - lINN Energy 10 миллиард долларлик қарз билан инқирозга учраганини маълум қилганди.

Якшанба куни нефть разведкаси ҳамда нефть қазиб олишга ихтисослашган Breitburn Energy Partners компанияси ҳам банкротликни расмийлаштираётгани тўғрисида эълон қилган бўлса, ўтган ҳафтада сланецли нефть қазиб олувчи Penn Virginia компанияси инқирозга учраганини билдирди.

Шундай қилиб, нефть нархининг ўсишига қарамасдан нефть компаниялари ишлаб чиқаришнинг камайгани билан боғлиқ даромаднинг пасайиши муаммоси билан курашда давом этишга мажбур.

CNN телеканалининг аниқлик киритишича, ушбу компаниялар нефть нархи 1 баррель учун 100 доллардан баланд бўлган пайтларда йирик миқдордаги қарзга ботган.

Haynes and Boone ҳуқуқий фирма маълумотига кўра, шу йилнинг ўзидаёқ 29та нефть ва газ компаниялари ўз банкротликка учрагани тўғрисида маълум қилган.

SOLIC Capital консалтинг фирмаси директори Жорж Кутсониколис нуқтаи назари бўйича, яқин вақтлар ичида ушбу соҳада, айниқса унча катта бўлмаган фирмаларни яна инқирозлар кутмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru