Австриядаги фирма "пишлоқсевар" сармоядорларни қидирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Австриядаги фирма "пишлоқсевар" сармоядорларни қидирмоқда

 Австриядаги фирма "пишлоқсевар" сармоядорларни қидирмоқда

Австриянинг Kaslab'n Nockberge фирмаси сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга даромадни пишлоқ кўринишида олишга рози бўладиган сармоядорларни қидирмоқда.

Kaslab'n Nockberge органик сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш биринчи кооперативи айни пайтда Австриянинг Радентайн шаҳрида қурилмоқда. Лойиҳа асосчилари даромадни пишлоқ кўринишида олишга тайёр сармоядорларни изламоқда.

Тахминларга кўра, лойиҳа қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади, дейилади "Кун" нашрида.

Кооператив таркибига Мишель Кершбаумер етакчилигидаги 15 нафар фермер киради. Унинг айтишича, ушбу сармоя модели кўплаб мамлакатларда муваффақият қозонган.

Лойиҳага тикилган пулдан олинадиган фойда 2 фоиз бўлади ҳамда йилига бир марта “пишлоқ бирлиги” кўринишида тўланади. Шундай қилиб, сармоядорлар ферма дўконларида нақдлаштириш мумкин бўлган ваучерларни қўлга киритади.

Сармоядорлар ўзи хоҳлаган пайтда пулларини қайтариб олишлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru