Саудияликлар жамғармаси Ўзбекистонда турар жой бинолари қурилиши учун 30 млн евро ажратади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Саудияликлар жамғармаси Ўзбекистонда турар жой бинолари қурилиши учун 30 млн евро ажратади

 Саудияликлар жамғармаси Ўзбекистонда турар жой бинолари қурилиши учун 30 млн евро ажратади

Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 30 миллион евролик қарз шартномаси тузилди. Бу ҳақда Sputnik Иқтисодиёт вазирлигидаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.

Унга кўра, саудияликлар Қорақалпоғистонда 668та намунавий уйлар қурилиши учун 30 миллион доллар ажратишга тайёрлигини билдирган.

"Бу саудияликларнинг биринчи транши эмас. Ўтган йилнинг ўрталарида ҳам саудияликлар Хоразм вилояти қишлоқларида 959та намунавий уйлар қурилиши учун 30 миллион доллар ажратишган эди. Намунавий қурилиш ишларини кредитлаштириш лойиҳасида иккита халқаро молия институтлари – Ислом Тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки иштирок этмоқда”, — деб таъкидлаган манба.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2012 йилдан буён бундай лойиҳаларга ёрдам бериб келади. Шу вақтгача жамғарма томонидан 492,5 млн доллар ажратилган.

Ислом тараққиёт банки билан эса 2015 йилда 100 млн кредит ажратиш бўйича келишув имзоланганди. Шундан 79,3 млн долларлик маблағ Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2015 йил давомида 1,1 мингта уй қурилиши учун йўналтирилган.

2016 йилда эса 20,7 млн доллар эвазига Тошкент вилояти ҳудудида 315та турар жой қурилиши белгиланган.

2016 йилда республиканинг 300та массиви ва 151та қишлоқ ҳудудларида 13 мингта уй қурилиши учун 2,45 триллион сўм йўналтирилган. 2009-2015 йиллар мобайнида 1167та ҳудудда 56557та намунавий уй қурилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru